Мусиала қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди
Фото: Getty Images
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала чап оёғининг кичик болдир суягини синдириб, бир нечта пайларига шикаст етказди, деб ёзади Bild.
Манбага кўра, 22 ёшли немис 4-5 ойни ўтказиб юборади ва бу йил майдонга тушмаслиги мумкин. 6 июль куни у жарроҳлик амалиётини ўтказади.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг "ПСЖ"га (0:2) қарши ўйинининг 45+4-дақиқасида Мусиала дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашувда жиддий жароҳат олди.
Катта эҳтимол билан футболчи бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист