Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
Фото: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпиоантининг чорак финалида “ПСЖ” клуби “Бавария”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 45-дақиқасида немис жамоаси етакчиси Жамал Мусиала парижликлар посбони Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашиб кетиши натижасида жароҳат олди.
Bild нашрининг хабар беришича, футболчининг оёғи синган. Энди футболчи камида 3-4 ой жароҳатини даволайди. Бундеслиганинг янги мавсумининг стартида ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.
Мусиала якунланган мавсумда 44 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 21 та гол ва 8 та голли узатма бор.
Баҳром Бобонов
Редактор