Муртазо Пуралиганжи – «Пахтакор» футболчиси
Футболчи йил охиригача жамоада қолади.
Фото: Пахтакор ПФК
Эронлик тажрибали ҳимоячи Муртазо Пуралиганжи “Пахтакор” билан йил охиригача мўлжалланган шартнома имзолади.
34 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида Эроннинг "Нафт" ва "Персеполис", Хитойнинг "Тианжин" ва "Шенжен", Қатарнинг "Садд" ва "Араби", Бельгиянинг "Юпен" клубларида ўйнаган. Клублар сафида 300га яқин ўйинларда майдонга тушган. Эрон терма жамоаси сафида 54 баҳсда 3 гол муаллифига айланган. У 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионати финал босқичларида асосий футболчи сифатида иштирок этган. У жамоамизга "Персеполис"дан эркин агент мақомида келиб қўшилди.
“Биз Пуралиганжи ўзининг бой тажрибаси ва ишончли ўйинлари билан жамоамизга ёрдам беришига ишонамиз”, - дейилада клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист