Мурод Тўйчибоев Грузия клубига йўл олди
33 ёшли футболчи Индонезия, Бангладеш, Қирғизистон ва Мальдив чемпионатларида ҳам тўп сурган.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистонлик ҳимоячи Мурод Тўйчибоев фаолиятини Грузияда давом эттиради.
Sports24.uz хабар беришича, 33 ёшли футболчи Грузия 2-дивизиони иштирокчиси "Арагви" жамоаси билан шартнома имзолаган.
Тўйчибоев илгари ҳам бу мамлакатда ўйнаган ва "Торпедо" клуби шарафини ҳимоя қилган.
Шунингдек, Индонезия, Бангладеш, Қирғизистон ва Мальдив чемпионатларида ҳам тўп сурган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист