locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мурилло «Челси», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш доирасида

Жорий мавсумда Мурилло АПЛда 5 та учрашувда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мурилло «Челси», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш доирасида
Фото: Getty Images

«Ноттингем Форест» марказий ҳимоячиси Мурилло фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун Лондоннинг «Челси» клуби, «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» даъвогарлик қилмоқда.

Шу билан бирга, «Ноттингем Форест» қишки трансферлар ойнасида Мурилло билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Клуб футболчини таркибда сақлаб қолиш ниятида.

Мурилло ва «Ноттингем Форест» ўртасидаги амалдаги шартнома 2030 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади. Бразилиялик ҳимоячининг трансфер қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Мурилло АПЛда 5 та учрашувда майдонга тушди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг