Муньос: «Энфилд»да ўйнаш – орзу, аммо ҳозир барча эътиборим Жаҳон чемпионатида»
Испаниялик футболчи мерсисайдликлар сафига келиб қўшилди.
ФОТО: Getty images
Испаниялик ҳужумчи Виктор Муньос «Ливерпул»га ўтиш қарори ҳақида фикр билдирди.
«Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Аммо бундай имконият пайдо бўлса, уни қўлдан чиқариб бўлмайди. "Энфилд"да ўйнаш — ўзига хос ҳиссиёт. Менда ҳам, оиламда ҳам ҳеч қандай иккиланиш бўлмади. Бу фаолиятимдаги янги боб бўлиб, у ҳақиқатан ҳам ўзига хос бўлиши мумкин. Буни интиқлик билан кутяпман. Аммо ростини айтсам, ҳозир барча хаёлим Жаҳон чемпионатига тайёргарлик ва тезроқ тикланишга қаратилган», — деди футболчи.
2025/26 йилги мавсумда испаниялик вингер барча мусобақаларда 36 та учрашувда қатнашиб, 7 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист