Мунисбек Давлетов ҳамда Дилнура Холдорова делегациямизнинг ҳисобига навбатдаги медалларни қўшиб қўйди
PHOTO: Telegram
Перу пойтахти мезбонлик қилаётган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна бир кун ортда қолди. 3 май куни ўтказилган беллашувларда 2 нафар вакилимиз ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда совриндорлар сафидан жой олди.
Жумладан, эркаклар ўртасида -89 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган ҳамюртимиз Мунисбек Давлетов делегациямизнинг ҳисобига иккита кумуш медални қўшиб қўйди. Истеъдодли спортчимиз силтаб кўтаришда 179 кг тошни бўйсундирган бўлса, иккинчи кураш якунига кўра 319 кг натижа қайд этди.
Аёллар ўртасида -71 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган яна бир спортчимиз Дилнура Холдорова даст кўтаришда 93 кг натижа қайд этган ҳолда бронза медалга сазовор бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор