Муҳим ўйинлар олдидан “Рома” жиддий йўқотишга учради
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
12.05.2025, Як.
Аталанта
2
Рома
1
Римнинг “Рома” клуби сардори Лоренцо Пеллегрини мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Пеллегрини машғулотлар вақтида жароҳат олган. 28 ёшли футболчининг тикланиши учун тахминан икки ой керак бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, “Рома” айни дам А Серия турнир жадвалида 63 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. “Бўрилар” навбатдаги ўйинини 12-май куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да “Аталанта”га қарши ўтказади.
Насрулло Каримов
Журналист