locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муаммога қаллоблар сабабчи: Ўзбекистон – Қатар ўйини учун чипталар фақат офлайн сотилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муаммога қаллоблар сабабчи: Ўзбекистон – Қатар ўйини учун чипталар фақат офлайн сотилади
Расм: gettyimages.com

10 июн куни Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Қатарга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин учун чипталар фақат офлайн тарзда сотилади. Бу қарор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қабул қилинди.

Онлайн сотув бекор қилинганига сабаб — илгари ўтказилган ўйинларда юз берган қаллоблик ҳолатларидир. Айрим шахслар сохта чипталар тарқатган ва кўплаб фуқаролар стадионга кира олмаган.

Чипталарни фақат “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионлари кассалари орқали сотиб олиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиш арафасида турибди. Бунга эришиш учун терма жамоа қолган икки ўйиндан бирида ғалаба қозониши ёки дуранг қайд этиши кифоя.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг