Муҳаммадбобур Мўйдинов «Машъал»га ўтди
22 ёшли иқтидорли ҳимоячи яна Суперлигада ўйнайди.
photo: Mash'al fk
«Машъал» яна бир трансферини эълон қилди.
«Муҳаммадбобур Мўйдинов эндиликда «Машъал» шарафини ҳимоя қилади. 2004 йил 3 январда туғилган футболчи ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ўйнайди, шунингдек, марказий ҳимояда ҳам ҳаракат қила олади», — деб ёзади муборакликлар матбуот хизмати.
Мўйдиновнинг аввалги жамоалари «Металлург» ва «Навбаҳор» бўлган. У 2025 йилги Суперлига баҳсларида «Навбаҳор» сафида майдонга тушиб, жумладан, «Машъал»га қарши учрашувда ҳам иштирок этган. 2026 йилги мавсумнинг биринчи қисмини эса Про-лига вакили «Металлург» сафида ўтказган
Иброҳим Жалолов
Редактор