locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммадазиз Иброҳимов «Қизилқум» футболчисига айланди

Футболчи клуб билан бир йиллик шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муҳаммадазиз Иброҳимов — «Қизилқум» футболчиси
Фото: Қизилқум ПФК

Андижон футбол мактаби тарбияланувчиси, якунланган мавсумда Ғузорнинг «Шўртан» жамоасида тўп сурган маҳоратли ярим ҳимоячи Муҳаммадазиз Иброҳимов эндиликда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади. Футболчи клуб билан бир йиллик шартнома имзолади.

Муҳаммадазиз Иброҳимов ўзбек футболида тарих ярата олган Олимпия терма жамоасида ҳам 10 та баҳсда майдонга тушишга улгурган.

Муҳаммадазиз Иброҳимов ҳақида:

Туғилган куни: 29.03.2001 йил
Туғилган жойи: Андижон
Позицияси: ярим ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари: «Олимпик», «Металлург», «Динамо», «Шўртан»

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг