locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммадали Мусахонов: \"Барчамизни мақсадимиз бир, чемпион бўлиб кетиш\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Муҳаммадали Мусахонов ОФК расмий саҳифасига интервью берди. Ёш футболчимиз қуйидагича фикрларни билдирди:

"Кайфиятлар аъло даражада. Барчамиз ярим финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Кейинги ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўряпмиз ва биз тайёрмиз. Мураббийларимизга ишонч билдиргани учун раҳмат айтмоқчиман ва бу ишончни оқлаш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилаяпмиз. Мухлисларимизга каттакон раҳмат, бизни қўллаб-қувватлаб туришибди. Албатта ҳар бир бир жамоанинг мухлислари бор, лекин бизникиларга етолмайди. Ислом Исмоилов яхши мураббий. Кўпроқ тартибга қарайдилар. Ўйиндан олдинги ҳар бир гаплари куч бағишлайди. Ўзбекистоннинг яхшиларидан бири Элдор Шомуродов терма жамоада ҳам Европа ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев ҳамда Хўжакбар Алижоновлар ёқади. Мақсадимиз миллий терма жамоада ва Европада ўйнаш, шунингдек Осиё ҳамда Жаҳон чемпиони бўлиш. Бўш вақтимизда жамоавий фильмлар томоша қиламиз, плейстейшн ўйнаймиз, суҳбатлашамиз ва сайтга чиқамиз. Барчамизни мақсадимиз бир, чемпион бўлиб кетиш",-дейди футболчи

Эслатиб ўтамиз Ислом Исмоилов шогиртлари ярим финалда Шимолий Кореяга қарши майдонга тушади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг