locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммадали Алиқулов «Машъал» билан шартномани узайтирди

Футболчи мавсум якуннига қадар жамоада қолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муҳаммадали Алиқулов «Машъал» билан шартномани узайтирди
Фото: Машъал ПФК

“Машъал” профессионал футбол клуби тажрибали ҳимоячи Муҳаммадали Алиқулов билан тузилган шартномани яна бир йилга узайтирди

2026-йилги мавсумда ҳам "Машъал" шарафини ҳимоя қиладиган Алиқулов жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У ҳимоя чизиғидаги барқарор ўйини, катта тажрибаси ва майдондаги ишончли ҳаракатлари билан мураббийлар штаби ҳамда мухлисларнинг ишончига сазовор бўлган.

«Ўтган мавсумларда Муҳаммадали "Машъал" таркибида юқори савиядаги ўйин намойиш этиб, жамоанинг муҳим ўйинларида салмоқли ҳисса қўшган. Унинг клубда қолиши жамоа ҳимоясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг