locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Қуддус жароҳати сабаб ЖЧ-2026'ни ўтказиб юборади

Ганалык футболчи ўзининг сўнгги ўйинини 4 январда ўтказганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Гана миллий терма жамоаси штаби «Тоттенҳем» яримҳимоячиси Муҳаммад Қуддус бўлажак Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслигини расман тасдиқлади. Иқтидорли футболчи 2026 йилнинг биринчи ярми давомида ўзини безовта қилиб келган жароҳатидан сўнг ҳамон даволаниш жараёнини ўтмоқда. Апрел ойига келиб Қуддус соғлиғидаги муаммоларни бартараф этгандек кўринган эди, бироқ кўп ўтмай жароҳат яна қайталанди.

Яримҳимоячи ўзининг сўнгги расмий учрашувини шу йилнинг 4 январ куни Англия Премьер-лигаси доирасида «Сандерленд»га қарши (1:1) ўтказган эди. Ушбу жиддий йўқотиш Гана терма жамоасининг ҳужумкор салоҳиятига сезиларли таъсир ўтказиши шубҳасиз.

Маълумот учун, Гана миллий терма жамоаси бўлажак Жаҳон чемпионатида Англия, Хорватия ва Панама терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Ганаликлар турнирдаги илк учрашувини 18 июн куни Панама термасига қарши ўтказишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг