locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Шехов венесуэлалик Орландо Моралесга қарши рингга кўтарилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Чемпионлик камари учун яқинлашаётган Шехов Будапештда жанг ўтказади.

26 апрель куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу бокс турнири доирасида иккинчи енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устамиз Муҳаммад Шехов венесуэлалик Орландо Моралесга қарши рингга кўтарилади. Жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Маълумот учун, бухоролик 32 ёшли боксчимиз фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 15 ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган. У сўнгги жангини ўтган йилнинг декабр ойида хитойлик Зонг Лиуга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва вакант бўлиб турган IBF Intercontinental камарини қўлга киритганди. Шехов ҳозирда WBO рейтингда 5-ўринни эгаллаб турибди.

Унинг бўлажак рақиби, 20 ёшли Орландо Моралес ҳисобида эса 13 ғалаба ва 2 мағлубият бор.

Аввалроқ, Венгриядаги мазкур турнирда Шоҳжаҳон Абдуллаев ва Комронбек Тургунбоевнинг ҳам рингга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг