locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Салоҳ учинчи бор ота бўлди — унинг ўғли дунёга келди

Чақалоққа Лайл деб исм қўйилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Миср терма жамоаси ва Туркиянинг “Трабзонспор” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ оиласида қувончли воқеа юз берди. Футболчининг синглиси маълум қилишича, Салоҳнинг ўғли дунёга келган. Бу унинг оиласидаги учинчи фарзанд ва биринчи ўғилдир.

Чақалоққа Лайл деб исм қўйилган. Салоҳ турмуш ўртоғи ва янги туғилган фарзанди ёнида бўлиш учун Туркиядан Буюк Британияга учиб кетган. Футболчининг рафиқаси ва икки қизи ҳам ҳозирда Буюк Британияда истиқомат қилмоқда.

Шу сабабли 34 ёшли ҳужумчининг Туркия Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Трабзонспор” — “Генчлербирлиги” учрашувида қатнашиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ “Трабзонспор” билан тахминан бир ой аввал икки йиллик шартнома имзолаган. Мисрлик футболчининг аввалги клуби “Ливерпуль” бўлиб, у инглиз жамоасини 2026-йил ёзида тарк этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг