locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Салоҳ Саудияликларнинг даҳшатли таклифини рад этди - BBC

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муҳаммад Салоҳ Саудияликларнинг даҳшатли таклифини рад этди - BBC
ФОТО: Getty Images

Англиянинг “Ливерпул” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистонидан келган даҳшатли таклифни рад этди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Манбага кўра, мисрлик футболчига 500 миллион фунт стерлингдан ошиқроқ меҳнат шартномаси таклиф қилинган.

Бироқ, Салоҳ аввалроқ мерсисайдликлар билан шартномасини узайтирганини эълон қилди. Унинг маоши турли бонусларни қўшиб ҳисоблаганда йилига 20 миллион фунтни ташкил қилади.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум “Ливерпул” сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг