locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»ни тарк этишга яқин турибди — talkSPORT

Мисрлик юлдуз айни дамда ўзига бўлган ишончни йўқотган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ катта эҳтимол билан жорий ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этади. Бу ҳақда talkSPORT журналисти Пол Смит хабар бермоқда.

Смитнинг таъкидлашича, мисрлик юлдуз айни дамда ўзига бўлган ишонч борасида муаммоларга дуч келмоқда.

«Салоҳда ўзига ишониш билан боғлиқ қийинчиликлар кузатилмоқда. Футболчида бундай ҳолат юз берганда, унга нисбатан барча негативни ёғдириш тўғри эмас. У ҳар доим шундай ўйинчи бўлиб келганки, ҳатто энг омадсиз учрашувларда ҳам кутилмаганда ажойиб гол уришга қодир. Бу унинг қонида бор. Ўйлашимча, ҳар қандай спорт турида маълум бир босқич якунига етаётганда, буни англатувчи белгилари пайдо бўлади. Биз ҳозир айнан шундай вазиятга гувоҳ бўляпмиз.

Бу ҳикоянинг яхуни эканлигини аниқ айта оламан. Унинг ёшидаги футболчи учун, айниқса, олти-етти йил давомида клуб учун қилган ишларини инобатга олса, бу нормал ҳолат. Салоҳ шунчаки ҳайратланарли даражада ўйин кўрсатди. Агар унинг «Ливерпул»даги саргузаштлари якунланаётган бўлса, у ҳали шу ерда эканлигидан завқ олишимиз керак», — дея Смитнинг сўзларини келтирмоқда talkSPORT.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг