locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул» қайдномасидан чиқариб юборилди

Мазкур қарор бош мураббий томонидан қабул қилинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида «Интер»га қарши ўйин учун жамоа қайдномасидан чиқариб юборилди. Бу ҳақда RMC Sport журналисти Фабрис Хоукинс X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Хабарга кўра, мазкур қарор клуб директорлар кенгаши ва бош мураббий Арне Слот томонидан қабул қилинган.

Аввалроқ Салоҳ ўзининг жамоадаги роли борасида норозилигини билдирган, шунингдек, Англия Премьер-лигасининг 15-турида «Лидс Юнайтед»га қарши 3:3 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг бош мураббий Слотни танқид қилган эди.

Жорий мавсумда мисрлик ҳужумчи «Ливерпул» таркибида 19 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг