locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Салоҳ фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин

Агар 34 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасида қолишга қарор қилса, унинг асосий танлови айнан Лондон клуби бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Миср терма жамоаси сардори Муҳаммад Салоҳ фаолиятини кутилмаганда “Челси”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Манбага кўра, агар 34 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасида қолишга қарор қилса, унинг асосий танлови айнан Лондон клуби бўлади. Қайд этилишича, Салоҳга Саудия Арабистони, MLS ва Туркиянинг бир қатор клубларидан ҳам таклифлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2014–2016-йиллар оралиғида ҳам “Челси” сафида тўп сурган. Бироқ у ўша даврда асосий таркибдан жой ола олмаган ва кейинчалик ижара асосида “Фиорентина” ҳамда “Рома”да ўйнаган. Айнан Италиядаги муваффақиятли фаолиятидан сўнг у “Ливерпуль”га кўчиб ўтиб, клуб афсоналаридан бирига айланди.

Ҳозирча “Челси” томонидан Салоҳ трансфери бўйича расмий таклиф ёки музокаралар тасдиқлангани йўқ. Шу сабабли бу хабар ҳозирча трансфер миш-миши сифатида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг