locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Салоҳ Европанинг энг яхши клуби қайсилигини айтди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Муҳаммад Салоҳ Европанинг энг яхши клуби қайсилигини айтди
ФОТО: Getty Images

“Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши ўйинни ёдга олиб, парижликларни Европанинг энг яхши жамоаси деб эътироф этди.

“Маглубиятдан сўнг ПСЖ футболчиларини табрикладим ва уларга турнирда ғалаба тиладим. Жамоамиз мавсум бошида ажойиб формада эди, март ойида эса пасайиш кузатилди. Ва ўша пайтда биз Европанинг энг яхши жамоаси билан тўқнаш келдик.

Биринчи ўйинда бизга омад кулиб боқди. Алиссон “Ливерпул” учун энг яхши ўйинини ўтказди. Кейин “Энфилд”да жавоб ўйини бўлиб ўтди. Бироқ омадимиз келмади, биз бир неча бор дарвоза устунини пойладик”, – дейди мисрлик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Чемпионлар Лигасининг ярим финалида “Арсенал”га қарши баҳс олиб боради. Дастлабки баҳс 1:0 ҳисобига парижликлар фойдасига ҳал бўлганди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг