locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Салоҳ \"Бешиктош\"га ўтиш учун маош талабини камайтирди

Трансфер бўйича тарқалган маълумотларга кўра, Салоҳ дастлаб йилига 15 миллион евро маош талаб қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Миср терма жамоаси сардори Муҳаммад Салоҳ Туркиянинг "Бешиктош" клубига трансфер бўлиш йўлида маош борасида муросага келишга тайёр.

Трансфер бўйича тарқалган маълумотларга кўра, Салоҳ дастлаб йилига 15 миллион евро маош талаб қилган. Бироқ музокаралар давомида у трансфер амалга ошиши учун молиявий талабларини пасайтиришга рози бўлган. Ҳозирда футболчининг вакили Истанбулда бўлиб, томонлар келишувнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда.

Аввалроқ Салоҳнинг келажаги Саудия Арабистони клублари билан боғланган эди. Аммо сўнгги маълумотларга кўра, тажрибали ҳужумчи фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Трансфер бўйича якуний қарор яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг