locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Салах “Трабзонспор” билан келишувга эришгани айтилмоқда

34 ёшли футболчи яқин вақт ичида хусусий самолётда Истанбулга, сўнг трансферни якунлаш учун Трабзон шаҳрига йўл олиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салах фаолиятини Туркиянинг “Трабзонспор” клубида давом эттириши мумкин.

Туркияли журналист Яғиз Сабунжуоғлининг хабар беришича, томонлар икки йиллик шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. 34 ёшли футболчи яқин вақт ичида хусусий самолётда Истанбулга, сўнг трансферни якунлаш учун Трабзон шаҳрига йўл олиши кутилмоқда.

Аввалроқ Туркия ОАВ Салахга йилига 17 миллион евро миқдорида маош, бонуслар ва футболка савдосидан улуш таклиф қилингани ҳақида хабар берган эди. Мисрлик футболчи 2025/26 йилги мавсум якунида “Ливерпул”ни тарк этгач, эркин агент мақомида қолмоқда.

Бироқ ҳозирча трансфер расман тасдиқланмаган. “Трабзонспор” президенти Эртуғрул Доған аввалроқ Салах билан келишувга эришилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, янгилик бўлса клубнинг ўзи эълон қилишини таъкидлаган эди.

Шу сабабли Муҳаммад Салахнинг “Трабзонспор”га ўтиши ҳозирча трансфер хабари сифатида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг