locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Исаев: «Саралашда қайси жамоаларга қарши ўйнашимиздан қатъий назар, гуруҳ босқичига чиқиш асосий вазифамиз ҳисобланади»

«Гулистон» футбол клуби эртага, 22-март куни Ўзбекистон кубоги саралаш 1-босқич доирасида «Sonyc X» билан куч синашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муҳаммад Исаев: «Саралашда қайси жамоаларга қарши ўйнашимиздан қатъий назар, гуруҳ босқичига чиқиш асосий вазифамиз ҳисобланади»
photo: Guliston FK

«Гулистон» футбол клуби эртага, 22-март куни Ўзбекистон кубоги саралаш 1-босқич доирасида «Sonyc X» билан куч синашади. Бу ўйин олдидан жамоамиз етакчи футболчиларидан бири Муҳаммад Исаев фикрларига қизиқдик.

«Мавсумга босқичма босқич яхши тайёргарлик кўрдик. Ҳозир жисмоний ҳолатимиз анча яхшиланди. Шу йиғин давомида кўпгина назорат ўйинларида қатнашдик. Бу орқали жамоавий ўйинимиз шаклланди. Эртанги илк расмий баҳсимизга 100 фоиз тайёрмиз.

Кубок саралаш ўйинидаги илк рақибимиз «Sonyc X» жамоаси медиа бўлишига қарамай, профессионал ўйинчилардан ташкил топган. Улларда тажрибали мураббий бор. Битта ўйиндан иборат эканлиги сабабли ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. «Гулистон» футбол клуби олдига юқори вазифа ва мақсадлар қўйилган. Саралаш босқичида кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар фақат ғалаба учун курашамиз. Мақсадимиз битта – Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига йўлланма олиш. Турнирда Суперлига ва Про лига жамоаларига қарши ўйнаб, Сирдарё вилоятига катта футбол ҳавосини қайтармоқчимиз», — деди Исаев клуб матбуот хизматига.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг