locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Муҳаммад Ҳакимовга \"Ньюкасл\" қизиқмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Муҳаммад Хакимовга "Ньюкасл" қизиқмоқда
PHOTO: Telegram

Журналист Нодирхўжа Йўлдошев бошчилигидаги 90 минут подкастининг навбатдаги сони youtube платформасига жойланди. Даврон Файзиев меҳмон сифатида иштирок этган ушбу подкастда бир қатор маълумотлар бериб борилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U17 терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритди.

Йўлдошевнинг айтишича U17 терма жамоамизнинг ҳимоячиси Муҳаммад Ҳакимовга бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида Австриянинг “Рапид” Англиянинг “Ньюкасл” каби жамоалар ҳам бор.

Ҳакимов осиё чемпионати бошланишидан атиги икки ой олдин терма жамоа таркибига жалб қилинган. Саудия Арабистони давлатида ўтказилган йиғинда 2008 ва 2009 йиллар ёнма-ён майдонда йиғин ўтказишган ва ўшанда Муҳаммад Ҳакимов 2009дан 2008ларга кўчириб ўтказилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг