locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью Ямалнинг «Реал»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди

Португалиялик футболчи Ламинни ўз жамоасида кўришни истамаслигини айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Моуринью Ямалнинг «Реал»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямалнинг жамоага ўтиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Ламин Ямални «Реал»да кўришни хоҳлармидингиз?

— Йўқ. Шубҳасиз, у ажойиб футболчи, ривожланиш учун улкан салоҳиятга эга ёш ўйинчи. Унинг ёшида Европа ва жаҳон чемпиони бўлиш — ғайриоддий ҳолат. Аммо бизда юқори даражадаги таркиб бор ва мен ҳеч ким учун жамоада жой бўшатмаган бўлардим. Ҳозир улар — менинг футболчиларим. Менинг футболчиларим эса энг яхшилардир, — деди Моуриньюнинг сўзларини AS нашри келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью 18 август куни «Реал» бош мураббийи сифатида расман таништирилди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг