locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью Винисиус ҳақида: “У энг яхшилардан бири, энг яхшилар эса “Реал”да бўлиши керак”

“Реал Мадрид” бош мураббийи Винисиус Жуниорнинг клуб билан шартномасини узайтиргани ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуринью Винисиус Жуниорнинг клуб билан шартномасини узайтиргани ҳақида ўз фикрларини билдирди. Португалиялик мутахассис бразилиялик футболчининг жамоада қолиш қароридан мамнун эканини таъкидлади.

“Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлмади. Вазиятни тушунтиришганидан сўнг, биринчи саволим: ‘У қолишни хоҳляптими?’ бўлди. Менга унинг қолишни исташи айтилиб, шундан кейин хотиржам бўлдим”, — деди Моуринью.

Шунингдек, “Реал” устози Винисиуснинг дунёдаги энг кучли футболчилар қаторида эканини таъкидлади: “У топ-10 футболчи қаторига кирадими, буни баҳолашни истамайман. Лекин Винисиус, албатта, энг яхшилардан бири. Энг яхшилар эса “Реал”да бўлиши керак”.

Маълумот учун, 26 ёшли Винисиус ўтган мавсум барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг