locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью: «Трубин бу сафарги баҳсда ҳужумда иштирок этмайди»

«Бенфика» бош мураббийи «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью УЕФА Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўладиган бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шубҳасиз, бу жуда қийин ўйин бўлади. Бу плей-оффнинг фақатгина биринчи қисми. «Да Луш»даги баҳсда Трубин ҳужумда иштирок этмайди. Мен бундай қарама-қаршиликларга ўрганиб қолганман, бутун умрим давомида шундай ўйинларда қатнашганман.

Кўпинча одамлар биринчи учрашувдаёқ у ёки бу сабабларга кўра маълум бир натижага эришиш керак деб ўйлашади. Мен эса ҳали якуний натижа маълум эмаслигини айтаган бўлардим.

Биз биринчи ўйинни совуққонлик, улкан амбициялар ва ишонч билан ўтказамиз. Чемпионлар Лигаси «қироллари» билан нима қилганимизни биламиз... Улар ҳозир яраланган. Яраланган қирол эса жуда хавфлидир», — дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради Sport.es.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг умумий босқич сўнгги турида Трубин учрашувнинг 90+8-дақиқасида стандарт вазиятдан сўнг «Реал» дарвозасига гол урган эди (4:2). Ушбу гол «бурғутлар»га 24-ўрин билан плей-офф ҳудудига киришга ёрдам берди. «Реал» эса умумий жадвалда тўққизинчи ўринни эгаллаб, шунингдек, плей-офф босқичига йўл олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг