Моуринью “Реал”ни яна буюк жамоага айлантира оладими?
“Реал Мадрид” 2026/27-йилги мавсум олдидан таркиб ва мураббийлар штабини тубдан янгилади. Мадрид клуби ўтган мавсумни совринсиз якунлаганидан сўнг, жамоа бошқаруви яна Жозе Моуриньюга топширилди. Португалиялик мутахассис Алваро Арбелоа ўрнини эгаллаб, “Реал”даги иккинчи даврини бошлади.
Ёзги трансфер ойнасида “Реал” таркибига олтита янги футболчи қўшилди. Ибраима Конате ва Бернарду Силва эркин агент сифатида олиб келинди, Дензел Дюмфрис ва Марк Кукурелья ҳимоя чизиғини мустаҳкамлади. Шунингдек, ҳужумчи Карлос Эспи ва 19 ёшли Ян Диоманд ҳам Мадрид клубига қўшилди. “Реал” Диоманд учун “РБ Лейпциг”га 125 миллион евро тўлагани қайд этилган.
Моуриньюнинг асосий вазифаларидан бири янги футболчиларни жамоага тезда мослаштириш ва ўтган мавсумдаги муаммоларни бартараф этиш бўлади. 2025/26-йилги мавсумда “Реал”ни аввал Хаби Алонсо, кейинчалик Алваро Арбелоа бошқарган, бироқ клуб мавсумни бирорта ҳам совринсиз якунлади. Бу мадридликлар тарихи сўнгги 16 йил ичида иккинчи марта кузатилди.
Маълумот учун, Жозе Моуринью “Реал Мадрид”ни аввал 2010–2013-йилларда бошқарган. Эндиликда клуб раҳбарияти тажрибали мутахассис ёрдамида жамоани яна Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси совринлари учун асосий даъвогарлардан бирига айлантиришни мақсад қилган. “Реал” янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 22-август куни “Эспаньол”га қарши ўтказади.