locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью “Реал” футболчиларига қўйган талабларини айтди

Моуринью футболчилардан машғулот бошланишидан атиги бир неча дақиқа олдин эмас, камида бир соат аввал базага етиб келишни сўраган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуринью янги мавсум олдидан жамоа футболчиларига қўйган асосий талабларини маълум қилди. Португалиялик мутахассиснинг айтишича, у футболчилардан аввало интизомли бўлиш, мантиққа амал қилиш ва машғулот жараёнига профессионал ёндашишни талаб қилмоқда.

Моуринью футболчилардан машғулот бошланишидан атиги бир неча дақиқа олдин эмас, камида бир соат аввал базага етиб келишни сўраган. Мураббийнинг фикрича, замонавий футболда бундай тартиб футболчининг тайёргарлиги ва тикланиш жараёни учун муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, “Реал” футболчилари овқатланиш масаласида клуб диетологи назоратида бўлиши ҳамда жароҳатлар хавфини камайтириш учун ҳар куни тренажёр залида шуғулланиши керак. Моуринью айнан шу талаблар орқали жамоада юқори даражадаги профессионал муҳит яратмоқчи.

Маълумот учун, Жозе Моуринью 2026 йил июн ойида “Реал Мадрид” бош мураббийлигига қайтди ва клуб билан 2029 йил ёзига қадар шартнома имзолади. У аввал ҳам 2010–2013 йилларда мадридликларни бошқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг