locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриню «Манчестер Юнайтед» футболчисини Карвахалга ўринбосар сифатида кўрмоқда

Португалиялик мутахассис тез орада «Реал» бош мураббийига айланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Реал Мадрид»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриню оғир жароҳат олган Дани Карвахал ўрнига муносиб номзод топди. Португалиялик мутахассис ушбу позицияга «Манчестер Юнайтед»нинг ўнг қанот ҳимоячисини олиб келишни режалаштирмоқда..

Жозе Моуриню манкуниянликлар футболчисининг жисмоний ҳолати ва тактик интизомини юқори баҳолаб, уни Мадрид клуби мудофаасига мукаммал мос келади деб ҳисобламоқда. Клуб раҳбарияти жароҳатлар инқирозини ҳал қилиш учун қишдаёқ трансферни амалга оширишга тайёр.

Ҳозирда трансфер бўйича дастлабки алоқалар ўрнатилмоқда. «Манчестер Юнайтед» футболчини сотишга розилик берса, «Реал Мадрид» яқин ҳафталарда расмий молиявий таклиф билан чиқади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг