Моуринью “Интер”га қарши Трентни ярим ҳимояда ўйнатиши мумкин
“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Интер”га қарши учрашув олдидан ярим ҳимоя чизиғида ноодатий ечимлардан фойдаланиши мумкин. Мадридликлар Арда Гюлер, Бернарду Силва ва Эдуарду Камавинганинг дисквалификацияси сабаб марказий чизиқда жиддий йўқотишларга дуч келган.
Вариантлардан бири — Трент Александер-Арнолдни ярим ҳимояга ўтказиш. Моуринью матбуот анжуманида айнан Трентнинг марказда ўйнаши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади, бироқ мураббийлар штабида “тўрт-бешта вариант” борлигини таъкидлади. Англиялик футболчи фаолияти давомида марказий ярим ҳимояда ҳам ўйнаган ва Моуринью уни “Бетис”га қарши баҳсда ҳам ичкарироқ позицияда синаб кўрган эди.
Шу билан бирга, Орельен Тчуамени ва Тьяго Питарч машғулотларга қайтган, бу эса Моуриньюга қўшимча танлов имконини беради. Ҳозирча “Интер”га қарши асосий таркиб тасдиқланмаган. “Реал” Чемпионлар Лигасидаги янги мавсумни 8 сентябрь куни “Сантьяго Бернабеу”да “Интер”га қарши бошлайди.