locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью: «Бенфика»да қолишим 99 фоиз аниқ»

Мураббий "Реал" ҳақида ҳам гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Моуринью: «Бенфика»да қолишим 99 фоиз аниқ»
ФОТО: Getty images

Жозе Моуринью «Бенфика» билан шартномаси ва «Реал Мадрид»га эҳтимолий қайтиши ҳақида фикр билдирди.

«Ҳеч ким “Бенфика”ни мен билан шартномани узайтиришга мажбур қилмади, келишувда эса менга истасам кетиш имконини берувчи банд бор. Клуб президентига нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ. Айни пайтда “Бенфика”да қолиш эҳтимоли 99%ни ташкил қилади, чунки яна бир йиллик шартномам бор.

Менга янги шартнома таклиф қилинган, аммо ҳали уни кўрмадим. Агентим бу жуда яхши таклиф эканини айтди. “Реал”га келсак, ҳозирча аниқ ҳеч нарса йўқ. Лекин биз ҳеч кимни содда деб ўйламаймиз — агент Жорже Мендеш ва клуб раҳбарияти ўртасида музокаралар олиб борилмоқда», — деди мураббий DN нашрига.

Аввалроқ ОАВда Моуриньюнинг «Реал Мадрид»га қайтиши бўйича музокаралар деярли якунлангани ва расмий эълон мавсум якунидан сўнг бўлиши кутилгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис 2010–2013 йилларда «Реал Мадрид»ни бошқариб, жамоа билан Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг