locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуринью агар «Челси»дан таклиф тушса, жамоани бошқаришга тайёр

Аввалроқ лондонликлар Марескани истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью, агар Лондоннинг «Челси» клуби унга тегишли таклиф билан мурожаат қилса, жамоани бошқаришга тайёрлигини билдирди.

Португалиялик мутахассис «Челси»ни ўз ҳақиқий муҳаббати деб билади ва яна «кўклар»нинг бош мураббийи бўлишни хоҳлайди. Бу ҳақда Indykaila News нашри Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Бироқ манбага кўра, «Челси» Моуриньюни ортга қайтармаслиги мумкин — Лондон клуби замонавий мураббийни изламоқда.

Моуринью «Челси»ни 2004—2007 ва 2013—2015 йилларда бошқарган.

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 19 ўйиндан сўнг «Челси» 30 очко жамғарган ва турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Арсенал»дан 15 очкога ортда қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг