locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньонинг “Реал” машғулотларига ҳаммадан олдин келишига сабаб маълум бўлди

Моуринью наfaқат футболчиларидан, балки ўзида ҳам юқори интизом талаб қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг жамоа машғулотларига доимо футболчилардан олдин келишининг сабаби маълум бўлди. Marca нашри маълумотига кўра, португалиялик мутахассис бу орқали машғулот жараёнини бошидан назорат қилиш ва футболчиларга тушадиган юкламани тўғри тақсимлашни мақсад қилган.

Моуринью наfaқат футболчиларидан, балки ўзида ҳам юқори интизом талаб қилади. Мураббийнинг қоидаларидан бири — машғулот базасига барча футболчилардан аввал етиб келиш. Бу унга машғулот бошланишидан олдин барча жараёнларни назорат қилиш имконини беради.

Шунингдек, Моуринью футболчиларнинг машғулотга қандай муносабатда бўлишини ҳам диққат билан кузатади. У кимнинг эртароқ келиши, кимнинг кечикиши, машғулотга ким жиддий ёндашиши ва қайси футболчи етарлича диққатли эмаслигига алоҳида эътибор қаратади.

Маълумот учун, Жозе Моуринью 2026 йил июн ойида “Реал Мадрид” бош мураббийи лавозимига қайтди. Португалиялик мутахассис ушбу лавозимда Алваро Арбелоанинг ўрнини эгаллади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг