locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньо трансферлар ҳақида: “Ҳеч кимнинг кетишини хоҳламайман”

Португалиялик мутахассис ҳозирги таркибидан мамнун эканини таъкидлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг трансфер сиёсати ва ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунлари ҳақида фикр билдирди. Португалиялик мутахассис ҳозирги таркибидан мамнун эканини таъкидлади.

“Мен учун таркиб ёпиқ. Аммо трансфер ойнаси ҳали ҳам очиқ. Агар футболчилардан бири кетишни истаса, билмадим. Менда бор футболчилардан жуда мамнунман. Ҳеч кимнинг кетишини хоҳламайман”, — деди Моуриньо.

Мураббий шу тариқа “Реал Мадрид” таркибидаги футболчилардан ҳеч бирини сотишни истамаслигини билдирди. Бироқ Испанияда ёзги трансфер ойнаси 1-сентябргача давом этади ва бу вақт ичида клубда ўзгаришлар юз бериши мумкин.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” янги мавсумни “Эспаньол” устидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган. Мадрид клуби Ла Лиганинг навбатдаги турида “Реал Сосьедад”га қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг