Моуриньо Родригонинг иқтидорига юқори баҳо берди
Родриго жорий йил бошида оғир тизза жароҳатини олгани сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан эди.
Фото: Getty Images
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бразилиялик ҳужумчи Родриго Гоеснинг салоҳиятидан катта таассурот олган. Мураббий футболчининг техник маҳорати ва ўйин тафаккурини юқори баҳоламоқда.
Манбаларга кўра, Моуриньо Родригони жамоанинг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўради ва у тўлиқ соғайгач, таркибда муҳим роль ўйнашига ишонмоқда. Португалиялик мутахассис футболчининг имкониятлари ҳали тўлиқ очилмаган деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Родриго жорий йил бошида оғир тизза жароҳатини олгани сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Шунингга қарамай, "Реал" мураббийлар штаби унинг тикланиш жараёнини диққат билан кузатмоқда ва келажакда жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлишига ишонч билдирмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист