locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньо “Реал”га қайтди: бу қарор ўзини оқлаяптими?

Португалиялик мутахассис 1 июль куни расман Мадрид клубини қабул қилиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Жозе Моуриньонинг “Реал Мадрид” бош мураббийлигига қайтиши ёзнинг энг катта воқеаларидан бирига айланди. Мадрид клуби португалиялик мутахассис ёрдамида яна юқори натижалар ва совринлар учун курашишни мақсад қилган эди. Бироқ мавсумнинг дастлабки қисми “Реал” учун кутилганидек кечмаяпти.

Моуриньо 1 июль куни расман Мадрид клубини қабул қилиб олди. Унинг келишидан сўнг “Реал” трансфер бозорида ҳам фаол ишлади. “Челси”дан Марк Кукурелья олиб келинди, Ян Диоманде трансфери учун эса “Лейпциг”га 125 миллион евро тўланди. Умуман олганда, клуб ёзги трансферлар учун қарийб 225 миллион евро сарфлади.

Катта харажатларга қарамай, жамоа Ла Лигада ҳозирча барқарор натижа кўрсата олмаяпти. “Бетис”га қарши кутилмаган мағлубият ортидан “Реал” Мадрид дербисида “Атлетико”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада мадридликлар турнир жадвалида тўртинчи поғонага тушиб, пешқадам “Барселона”дан олти очкога ортда қолмоқда.

Сўнгги муваффақиятсизликлардан кейин Моуриньо ҳакамлик қарорларига эътироз билдирди. Бироқ жамоанинг муаммолари фақат ҳакамлик билан чекланмаяпти. “Реал” Ла Лигада жисмоний фаоллик бўйича энг яхши кўрсаткичлардан йироқ, ярим ҳимояда эса Тони Кроос ва Лука Модричнинг кетишидан кейин юзага келган бўшлиқ ҳануз сезилиб турибди.

Моуриньонинг қайтиши “Реал”га яна қатъий интизом ва юқори талабларни олиб келди. Энди португалиялик мутахассис олдидаги асосий вазифа — жамоанинг ўйинини имкон қадар тезроқ барқарорлаштириш ва натижаларни яхшилаш. Унинг “Сантьяго Бернабеу”даги иккинчи даври қанчалик муваффақиятли бўлиши эса мавсумнинг кейинги қисмида янада аниқроқ кўринади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг