Моуриньо “Реал”даги муаммолардан бирини ҳал қила олмади
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ичидаги кескин вазиятни ҳали ҳам бартараф эта олмади. Футболчилар ўртасидаги муносабатлар совуқлигича қолмоқда. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Реал” кийиниш хонасида жиддий зиддиятлар мавжуд бўлиб, жамоадаги муҳит “муздек совуқ” дея таърифланмоқда. Айрим футболчилар бир-бири билан келиша олмаяпти. Моуриньо эса Хаби Алонсо ва Алваро Арбелоа давридан бери давом этиб келаётган ушбу муаммони ҳал қилишга муваффақ бўлмаган.
Бундан ташқари, Килиан Мбаппенинг майдон ташқаридаги сўнгги хатти-ҳаракатлари жамоадаги кескинликни янада кучайтирган. Моуриньо француз ҳужумчиси билан шахсан суҳбатлашиб, ундан ўзини вазминроқ тутишни сўраган. Клуб ичидаги вазият ҳамон мураббийлар штаби учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо аввалроқ 2010–2013-йилларда ҳам “Реал”ни бошқарган. Мадрид клуби Ла Лигадаги навбатдаги учрашувини 10 октябрь куни “Вильярреал”га қарши ўтказади.