Моуриньо “Реал” раҳбариятидан янги ярим ҳимоячи талаб қилди
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа таркибини креатив ярим ҳимоячи билан кучайтиришни талаб қилмоқда. Португалиялик мутахассис янги футболчини айнан қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Реал” президенти Флорентино Перес Моуриньонинг талабини инобатга олишга тайёр. Бироқ клуб раҳбари катта маблағ сарфланиши кўзда тутилган трансферни фақат номзод футболчининг даражасига шахсан ишонч ҳосил қилган тақдирдагина маъқулламоқчи.
Перес йирик трансферни келаси ёзга қолдириш тарафдори экани айтилмоқда. Моуриньо эса жамоага ижодкор ярим ҳимоячи ҳозирнинг ўзидаёқ зарур деб ҳисобламоқда ва янги футболчи январь ойида олиб келишини талаб қилмоқда.
Маълумот учун, “Реал” Ла Лигада ўтказилган дастлабки 7 та учрашувдан 15 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар мавсум бошидаги икки мағлубият сабаб пешқадамлар билан орадаги фарқни ошириб юборган.