Моуриньо: «Бу ғалаба жуда муҳим эди»
“Реал” устози жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty images
“Реал” бош мураббийи Жозе Моуриньо Ла Лиганинг 5-турида “Райо Валекано” устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоаси ўйинига баҳо берди.
“Ғалаба жуда муҳим. Айниқса, чемпионатдаги аввалги мағлубиятдан кейин. Биз ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилдик. Иккинчи бўлимда ёрқин ўйин кўрсатмаган бўлсак-да, айрим ўзгаришлар орқали ярим ҳимоядаги барқарорликни таъминладик. Футболчилар менинг ҳурматим ва олқишимга лойиқ. Биз кўп гол урамиз, шу билан бирга кўплаб имкониятларни ҳам бой беряпмиз. Тўпни назорат қиламиз, уни йўқотганимизда шиддат билан қайтариб олишга ҳаракат қиламиз ва тезликни оширамиз. Ғалабадан хурсандман”, - деди португалиялик мутахассис.