Моуриньо 13 йил ичида қандай ўзгарганини айтди
“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо 2013-йилда клубни тарк этганидан буён ўзида қандай ўзгаришлар бўлганини айтиб берди. Португалиялик мутахассис 13 йил аввалги Моуриньо билан ҳозирги ҳолатини таққослаб, ҳам инсон, ҳам мураббий сифатида анча ўзгарганини таъкидлади.
Моуриньонинг сўзларига кўра, унинг характери ва футболга бўлган ёндашувининг асоси ўзгармаган. Бироқ мутахассис йиллар давомида анча тажрибали ва вазмин бўлиб қолганини, аввалгига қараганда ҳис-туйғуларини яхшироқ назорат қилишни ўрганганини қайд этди.
“Мен кўп жиҳатдан ўзгардим — ҳам инсон, ҳам мураббий сифатида. Менда ўша ДНК сақланиб қолган, лекин энди анча етукман, камроқ ҳис-туйғуга бериламан ва ўзимни яхшироқ назорат қиламан”, — деди Моуриньо El Chiringuito’га берган интервьюсида.
Маълумот учун, Моуриньо “Реал”да 2010–2013 йиллар оралиғида фаолият юритган ва жорий ёзда Мадрид клубига қайтган. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.