locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньо 12 йилдан бери Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида ғалаба қозона олмаяпти

Бу мусобақа тарихидаги энг ёмон натижа ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида кетма-кет 10 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Stats Foot нашрининг хабар беришича, унинг ушбу босқичдаги сўнгги ғалабаси 10 йил аввал — 2014 йилда «Челси»ни бошқарганида қайд этилган.

Бу кўрсаткич мусобақа тарихида мураббийлар учун плей-офф босқичидаги энг узоқ давом этган ғалабасиз серия ҳисобланади.

Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми нимчорак финал жавоб учрашувида «Бенфика» ўз майдонида «Реал»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2025 йилдан буён «Бенфика»ни бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача имзоланган.

Маълумот учун, турнирнинг жорий мавсуми ҳал қилувчи баҳси 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг