locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Москваликлар Файзуллаевнинг трансфери учун “Истанбул”дан тўлиқ тўловни кутмоқда

ЦСКА ҳали тўлиқ пулни олмади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Москваликлар Файзуллаевнинг трансфери учун “Истанбул”дан тўлиқ тўловни кутаяпти
Расм: Instagram

ЦСКА клуби матбуот хизмати раҳбари Кирилл Брейдо турли ОАВга интервью берди. Суҳбат чоғида у ўзбекистонлик яримҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг трансфери учун турк клуби «Истанбул Башакшехир»дан тўлиқ тўлов ҳали амалга оширилмаганини маълум қилди.

«Биз учун молиявий кафолатлар жуда муҳим эди. Музокаралар давомида айнан шуларни ҳисобга олдик. Яқин вақт ичида тўлиқ суммани оламиз», — деди Брейдо.

Эслатиб ўтамиз, “Истанбул Башакшехир” жорий йил Файзуллаевни ЦСКАдан 7 миллион евро эвазига харид қилганини эълон қилганди. Футболчи беш йиллик шартнома имзолади ва йиллик маоши 1 миллион еврони ташкил этади. Айрим манбаларга кўра, бонуслар ҳисобига трансфер 10 миллион еврогача ошиб кетиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг