locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мортен Юльманн АПЛга йўл олиши мумкин

26 ёшли хавбекка «Арсенал» ҳамда «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мортен Юльманн АПЛга йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ярим ҳимоячиси Мортен Юльманн яқин ойларда Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, португалиялик клуб футболчига яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида жамоани тарк этишга рухсат берган. 26 ёшли хавбекка «Арсенал» ҳамда «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда ва айнан шу икки клуб унинг асосий даъвогарлари сифатида кўрилмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Юльманннинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Спортинг» сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг