Мориясу Осиё кубогидан сўнг Япония терма жамоасини тарк этади
Япония футбол ассоциацияси (JFA) миллий терма жамоа бош мураббийи Ҳажиме Мориясу ўз лавозимида қолишини расман эълон қилди.
Ассоциация маълумотига кўра, 56 ёшли мутахассис 2027 йил январь–февраль ойларида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги якунига қадар Япония терма жамоасини бошқаришда давом этади.
Шундан сўнг миллий жамоа бош мураббийлиги лавозимини ҳозирда Япония U-21 терма жамоасини бошқараётган Го Оива эгаллайди. У айни пайтда икки вазифани биргаликда бажариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида F гуруҳида иштирок этди. Жамоа 5 очко жамғариб, Нидерландия (7 очко)дан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Швеция 4 очко билан учинчи, Тунис эса очкосиз сўнгги ўринни банд этди.
Мориясу шогирдлари плей-оффнинг 1/16 финалида Бразилияга қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.