locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Морган Сансон «Ницца»ни тарк этиши мумкин

Яримҳимоячи етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Морган Сансон «Ницца»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Яримҳимоячи Морган Сансон январ ойида етарли ўйин амалиёти йўқлиги сабабли «Ницца»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.

Футболчи 2023 йилда «Aston Villa»дан ижара асосида «бургутлар» сафига келиб қўшилган ва асосий таркибнинг муҳим футболчиси сифатида ўзини кўрсата олган эди. 2024 йилда Морган француз клуби билан тўлиқ шартнома имзолади, бироқ ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юбoрди. Унинг позициясидаги рақиблари — Шарл Ванхаут ва Салис Самеднинг ёзда клубга келишлари асосий таркибдан жой олиш учун рақобатни янада кучайтирди.

Жорий мавсумда Сансон барча мусобақалар доирасида 20 та учрашувда майдонга тушган бўлса-да, Лига 1 баҳсларида атиги уч марта бошланғич таркибдан жой олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг