Морган Гиббс-Уайт — Англия Премьер-лигасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси
«Ноттингем Форест» яримҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт Англия Премьер-лигасида апрель ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда АПЛнинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Гиббс-Уайт ўтган ой давомида «Ноттингем Форест»нинг асосий таркибида уч бор майдонга тушиб, «Астон Вилла» (1:1), «Бёрнли» (4:1) ҳамда «Сандерленд» (5:0) жамоаларига қарши баҳсларда иштирок этди. Ушбу учрашувларда келиб чиқиши ямайкали бўлган инглиз футболчиси 4 та гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди.
Муваффақиятли серия туфайли «ўрмончилар» Англия чемпионатининг хавфли ҳудудидан (чиқиб кетиш зонаси) юқорига кўтарилишга муваффақ бўлишди. Айни дамда жамоа 35 та ўйиндан сўнг 42 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалининг 16-поғонасини эгаллаб турибди.