locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Морган: «Англия Евро-2028да ғолиб чиқишимиз мумкин»

Англия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Морган: «Англия Евро-2028да ғолиб чиқишимиз мумкин»
ФОТО: Getty images

Таниқли журналист ва телебошловчи Пирс Морган Англия терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини юқори баҳолади.

Томас Тухель шогирдлари ярим финалда Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Кейин эса учинчи ўрин учун кечган баҳсда Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақани бронза медаллари билан якунлади.

«Бу Англия терма жамоасидан фахрланаман. Жамоа финалга чиқишдан атиги беш дақиқа узоқликда эди. Мен кўрган Англия терма жамоалари орасида энг яхши ўйинни намойиш этди. Мексикага қарши учрашувда қаҳрамонона камбэк қилди, Францияни йирик ҳисобда мағлуб этди ва 1966 йилдан бери энг яхши натижани қайд этди.

Жамоа ва Томас Тухель танқидга ортиқча дуч келмоқда. Биз Европа чемпионатида ғолиб бўламиз», — деб ёзди Морган ижтимоий тармоқда.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб, 1966 йилдан буён мундиаллардаги энг яхши натижасини қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг