locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моратaга ўлим билан таҳдид қилган мухлис ҳибсга олинди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Моратaга ўлим билан таҳдид қилган мухлис ҳибсга олинди
ФОТО: Getty Images

UEFA Миллатлар Лигаси финалидан сўнг Испания терма жамоаси мухлиси Алваро Моратaга ўлим билан таҳдид қилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 19 ёшли йигит онлайн тарзда футболчи ва унинг оиласини ўлдиришини айтган. Текширувлар натижасида айбланувчининг шахси аниқланиб, ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар Лигасининг ҳал қилувчи ўйинида Испания Португалияга мағлуб бўлганди. Асосий ва қўшимча бўлимлар 2:2 ҳисобига якунланган. Пеналтилар сериясида эса омад португалларга кулиб боққан (5:3). Моратa эса пеналтини голга айлантира олмаган.

Маълумот учун, Алваро Моратa “Милан” футболчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Туркиянинг “Галатасарой” клубида ўтказди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг